...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижон вилоят ҳокимлигида “Хотира хонаси” ташкил этилди


13:13, 04.09.2016 Жамият
 5 490

Республикамизнинг турли ҳудудларида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлар маросимлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан республикамизнинг барча ҳудудларида мотам тадбирлари ўтмоқда.

Эрта тонгдан Андажондаги корхона, ташкилот ва таълим муассасалари вакиллари, ёшлар, умуман, минглаб андижонликлар Андижон шаҳридаги Бобур номидаги майдонга келиб, Юртбошимиз портрети пойига гулчамбарлар қўйди.
 
Андижон аҳли вилоятдаги бунёдкорлик, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш билан боғлиқ барча эзгу ишлар бевосита муҳтарам Президентимиз номи билан боғлиқ эканини яхши билади. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Асака шаҳрида автомобиль заводи барпо этилди, вилоят, айниқса, Андижон шаҳри қиёфаси тубдан янгиланди, юзлаб замонавий таълим муассасалари, муҳташам спорт иншоотлари, маданият ва мусиқа масканлари, намунавий лойиҳалар асосида 5 мингдан зиёд уй-жой қурилди. Бунинг самарасида вилоят иқтисодиётида саноатнинг улуши тобора ортиб, аҳоли фаровонлиги муттасил юксалмоқда.
 
Андижон вилояти ҳокимлигида Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Хотира хонаси” ташкил этилди. Бу ерда халқимизнинг мустақиллик йилларида Юртбошимиз раҳнамолигида эришган улкан ютуқ ва марраларини акс эттирувчи фотосуратлар, давлатимиз раҳбарининг китоблари ўрин олган. Улкан экран орқали Президентимиз Ислом Каримовнинг Андижон вилоятига ташрифлари ва андижонликлар билан самимий суҳбатлари тасвирланган видеолавҳалар намойиш этилди.



Вилоят марказидаги Бобур номидаги майдонда, туман ва шаҳарлар марказларида ўтказилган мотам маросимларида ўн минглаб юртдошларимиз Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига эҳтиром кўрсатди. 

Теглар:Андижон вилоят ҳокимлиги Мотам куни Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар