Асоссиз равишда нарх белгилаш аҳоли норозилигига сабаб бўлаётганига эътибор қаратилди.
Йиғилишда соҳага алоқадор ташкилотларнинг раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар, солиқ идораларининг ходимлари ва қассоблар иштирок этди.
Айни кунларда вилоят ҳудудида бир килограмм гўштнинг нархи 34 минг сўмга кўтарилгани айтилди. Асоссиз равишда нарх белгилаш аҳоли норозилигига сабаб бўлаётганига эътибор қаратилди. Вазиятни барқарорлаштириш юзасидан мутасаддилар чора кўрмаётгани танқид остига олинди.
Жараённи таҳлил қилиш мақсадида назорат тадбири ўтказилди. Унга кўра, бир килограмм гўштнинг энг мақбул нархи аниқланди.
Муҳокамалар якунида вилоятда фаолият кўрсатаётган 622 та қассобхонанинг барчасида бир килограмм гўшт 29 минг сўмдан сотиладиган бўлди.
Фото: Ситора Элбоева