...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижон давлат тиббиёт институти квоталарини водийликлар бўлишиб олади


11:04, 18.06.2017 Жамият
 17 189

Андижон вилоятидаги олийгоҳларга бакалавриатга 3877 та квота ажратилган.

Аввалроқ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш тартиб-қоидаларидаги ўзгаришлар ҳамда Навоий вилоятидаги олий таълим муассаларида очилган янги йўналишлар, сиртқи бўлимлар ҳақида xабар берган эдик. Бугун эса Андижон вилояти олийгоҳларидаги қабул жараёнлари ҳақида маълумот берамиз.
 
Вилоятда Андижон давлат университети ҳамда Тиббиёт, Машинасозлик ва Қишлоқ хўжалиги институтлари фаолият юритмоқда. Вилоят олийгоҳларига бакалавр йўналишига 3877 та квота ажратилган бўлиб, шундан 1235 таси грант, 2642 таси эса тўлов-контракт. Магистратурага 205 та квота берилган. Шундан 76 таси грант, 129 таси эса тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
 
“Вилоятимиздаги олий таълим муассасаларига абитуриентлар қабули қизғин давом этмоқда. Ўқиш истагини билдирувчилар сони ўтган йилга нисбатан 20 фоизга ошиши кутилмоқда. Андижон давлат университетида 1 та, қишлоқ хўжалигида ҳам 1 та ва тиббиёт институтида 3 та янги йўналишлар очилди”, деди Давлат тест марказининг Андижон вилоятидаги вакили Ҳусниддин Алиев.
 
Шифокор-мутахассислар тайёрлаш бўйича водийда ягона ҳисобланган Андижон давлат тиббиёт институти 2017-2018 ўқув йили учун бакалавриатга 520 та ўрин ажратган. Шундан 245 таси тўлов-контракт асосида қабул қилинади. Магистратура босқичига эса 25 та йўналиш бўйича грант асосида 35 та ва тўлов-контракт асосида 65 та абитуриент қабул қилинади.
 
“Бу йил ҳар йилгига нисбатан абитуриентларнинг оқими кўп. Институтимизда бакалавриатга 7 та йўналиш бўйича ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Жорий йилдан 3 та янги йўналиш иш бошлади. Булар медико-профилактик иши (60 та квота) ва фармация (40 та квота), стоматология (40 та квота)”, дейди Андижон давлат тиббиёт институти Қабул ҳайъати масъул ходими Баҳромжон Абдуллажонов
 
Олийгоҳнинг касб таълими ва фармация (йўналишлари бўйича) йўналишларидан ташқари 5 та йўналиш водий вилоятларига қуйидагича тақсимланган:

Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Андижон давлат тиббиёт институти Қабул Андижон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар