...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана холос: Раҳмонбек Усмонов масъулиятсизликда айблаб бўшатган ходимини яна масъулиятли лавозимга тайинлади


14:01, 29.07.2017 Жамият
 17 440

Ҳар ҳолда унинг ўз ишига масъулиятсиз билан қарагани ҳақидаги гаплар шунчаки сафсата ва бир кишини ишдан бўшатиш учун ўйлаб топилган ёлғон бўлмаса керак. Бу саволга Тошкент шаҳар ҳокимлигидан жавоб кутамиз.

Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг жорий йил 12 майдаги 578-сонли қарори билан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланган Ҳосил Холматов ҳокимнинг 19 майдаги 614-сонли қарорига асосан вазифасидан озод этилган эди.
 
Шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг кеча, 28 июлдаги қарорига мувофиқ собиқ раҳбар Ҳосил Ҳусанович Ҳолматов Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи этиб тайинланди. 
 
Ўша вақтларда Ҳосил Холматовнинг ишдан олинишига ўтган қисқа вақт мобайнида кўпгина топшириқларни ходимларнинг лавозим йўриқномаларида белгиланган вазифалар бўйича эмас,  балки ўзининг субъектив қарашларидан келиб чиқиб бергани, ўтказилган йиғилишларда қисқа вақт (10 кун) мобайнида йўловчи ташиш транспорти фаолиятини тубдан ўзгартириш юзасидан, жумладан ойлик йўл чипталари бўйича қимматбаҳо совринлар берилиши каби юзаки ўйланган, чуқур таҳлилларга асосланмаган ҳолда вазифалар бергани сабаб қилиб кўрсатилган эди.
 
Ҳосил Холматов “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча эгаллаган даврида ўз ишига масъулиятсизлик билан қарагани учун молиявий масалалар бўйича ўринбосари М.Валиевни эгаллаб турган вазифасидан озод этиш таклифини киритган эди. Бу эса Тошкент шаҳар ҳокимига хуш келмади. Ҳоким Ҳосил Холматовнинг ўзини вазифасидан озод этганди.
 
Кечагина ишончсизлик қилинган “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг собиқ раҳбарига эса бугун яна масъулиятли вазифа юкланяпти. Қизиқ, Раҳмонбек Усмонов уни нима учун ишдан бўшатдию яна нега лавозим билан сийлади? Ҳар ҳолда унинг ўз ишига масъулиятсиз билан қарагани ҳақидаги гаплар шунчаки сафсата ва бир кишини ишдан бўшатиш учун ўйлаб топилган ёлғон бўлмаса керак. Бу саволга Тошкент шаҳар ҳокимлигидан жавоб кутамиз. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Ҳосил Ҳолматов Раҳмонбек Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Озодахон
11:27 01.08.2017

Рахмат Калампир дангал ,очик маколалар учун!!!


Жумадилла
08:00 31.07.2017

Хамма ёкда амалдорларни алмаштириш борасида экспериментлар кетмокда?!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар