Марказ раҳбари – вазирга, Марказ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари – тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарига тенглаштирилди.
Қарорга кўра, Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Республика Маънавият ва маърифат маркази ташкил этилди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни мазмун ва моҳиятини аҳолига етказишга қаратилган “Маърифат” тарғиботчилар жамиятини шакллантириш ҳам қарорда ўз аксини топган.
Республика Президенти Республика Маънавият ва маърифат кенгашига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари тегишли равишда ҳудудий кенгашларга жамоатчилик асосида раислик қиладилар.
Марказ раҳбари мақоми, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизматидан фойдаланиш шарт-шароитларига кўра – вазирга, Марказ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари – тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарига тенглаштирилди.
Марказ ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган иш ҳақи, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари татбиқ этилади.