Ванда Нара Диего Марадона билан бундан 12 йил олдинги ишқий муносабатларини қайта ўрнатмоқда.
Агар у меҳмонхонага бормаганида, бу сир очилмай қолиши ҳам мумкин эди.
“Ўша куни Мар дел Плата шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида тушлик қилаётган эдим. Ёнимга Ванда Нара келиб, “Нима учун мени кўрсатувингга чақирмаяпсан?”, деб сўради. Мен эса “Кеча ёнимдаги хонага Марадона билан кириб кетган сиз экансизда. Кечаси менга уйқу бермадингизлар”, дедим. У бир жилмайиб, мендан узоқлашди”, деб айтган ўзининг кўрсатувида.
Аслида аргентиналик модель бошқа бир футбол юлдузи Макси Лопес билан турмуш қурганди. Кейинчалик унинг ишқи эрининг дўсти Мауро Икардига тушиб, Лопес билан орани очиқ қилди. Бу эса Аргентина футболида катта можароларга сабаб бўлганди.
Жумладан, Лионель Месси терма жамоага Икардининг чақирилишига қаттиқ қаршилик қилди. Чунки Макси Лопес Мессининг энг яқин дўстларидан бири ҳисобланар эди.
Машҳур модель энди футбол афсонаси Диего Марадона билан бундан 12 йил олдинги ишқий муносабатларни яна ўрнатган кўринади. Ванда Нара ўша пайтларида Марадонанинг кийимларини кийиб, суратга тушгани жаҳон матбуотида катта шов-шувларга сабаб бўлганди.