“Қироллик клуби” етакчисидан айрилгандан сўнг, унинг ўрнини бошқа футболчи билан тўлдира олармикин?
Хабарда айтилишича, “қироллик клуби” раҳбарлари ёзги трансфер мавсуми якунланишига қадар “Интер” клуби ҳужумчиси Мауро Икардини сотиб олишга ҳаракат қилиб кўришади. Фақат “Интер” ўз етакчисини сотиш ниятида эмаслигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” “Ювентус”га ўтиб кетган Роналду ўрнига бир қатор футболчилан номзодини кўриб чиқаётган эди. Жумладан, номзодлар орасида “Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азар ҳам жой олган.