...
МЕНЮ
ONLINE TV

Амнистия бериш масаласи Олий Мажлис ялпи мажлисининг кун тартибига киритилади


20:03, 10.10.2016 Жамият
 5 055

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги масалани парламентнинг юқори палатасига киритган эди.

2016 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев олиб борди.
 
Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 12 октябрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сенаторлар Олий Мажлис ялпи мажлисининг кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 23-бандига мувофиқ парламентнинг юқори палатасига киритилган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги масаланинг киритилиши муҳим эканлигини алоҳида таъкидладилар. 

Сенат ялпи мажлисининг кун тартибига мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ҳамда эркинлаштиришга, аҳоли фаровонлигини оширишга ҳамда ижтимоий ҳимоя қилинишини кучайтиришга қаратилган бир қатор Ўзбекистон Республикаси қонунлари киритилмоқда. “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида”ги қонунлар шулар жумласидандир.
 
Ялпи мажлисда, шунингдек, “Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳам кўриб чиқилади.
 
Мажлисда Сенат Кенгаши ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди. 

Олий Мажлис Сенати қўмиталарининг ва девонининг еттинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш бўйича ишини мувофиқлаштириш учун Кенгаш томонидан ишчи гуруҳ тузилди. 

Барча муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Теглар:Олий Мажлис Амнистия Шавкат Мирзиёев Ниғматилла Йўлдошев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Суннат
21:39 10.10.2016

Зур гап йук



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар