...
МЕНЮ
ONLINE TV

Американинг оммабоп нашрида Ўзбекистон ҳақида мақола чоп этилди


09:01, 24.10.2017 Жамият
 3 212

Ўзбекистонда эркин конвертациянинг жорий қилингани дунёнинг кўплаб молиячиларини ҳайратга солган.

Американинг “Real Clear World” оммабоп нашрида “Corsair LLC” консалтинг компанияси бошқарувчи директори Жеймс Дурсонинг “Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда” номли мақоласи чоп этилди.
 
Мақолада Ўзбекистон Президентининг давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ислоҳ қилиш жараёнига тизимли ёндашуви очиб берилган, мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг ривожланиши таҳлил қилинган. 

Муаллифнинг ёзишича, Ўзбекистонда эркин конвертациянинг жорий қилингани дунёнинг кўплаб молиячиларини ҳайратга солган. Бу ислоҳотлар қисқа вақтда амалга оширилганига қарамай, мамлакат раҳбарияти томонидан мазкур қарор натижасида юз бериши мумкин бўлган ижтимоий асоратлар ҳисобга олинган.

Мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш, ишбилармонлик ва сармоявий муҳитни яхшилаш, хорижий инвестицияларни жалб қилишга тўсиқ бўлган муаммо ва камчиликлар чуқур ўрганилди. 

Муаллифнинг қайд этишича, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг яқин истиқболда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига таъсирини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам ўйланган. Ушбу йўналишда манзилли ва шаффоф ижтимоий нафақа ва субсидияларни жорий қилиш, касаначиликка кенг жалб этиш орқали аҳоли бандлигини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш, шунингдек, имтиёзли микрокредитлар тақдим этиш воситасида кам таъминланган оилалар турмуш шароитини яхшилаш ҳам кўзда тутилган. 

Америкалик эксперт Жеймс Дурсо Ўзбекистон раҳбари қўшни мамлакатлар, узоқ ва яқин хориж давлатлари, жумладан, Россия, Хитой, АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликни фаол ривожлантираётганини таъкидлаб ўтган. 

Америкалик эксперт Ўзбекистон ва Россиянинг иқтисодий ҳамкорлиги ва экстремизмга қарши биргаликда курашиш соҳасида ўзаро манфаатдор эканига эътибор қаратди. Шу жиҳатдан Ўзбекистон раҳбарининг Россияга давлат ташрифи якунлари муҳим аҳамият касб этади. Россия 12 миллиард доллар инвестиция йўналтирадиган бўлди ва 3,8 миллиард долларлик савдо битимларини имзолади. 

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик суръати ҳам эътиборга лойиқ. Пекиннинг қўшма лойиҳалар доирасидаги молиявий маблағлари ҳажми 20 миллиард долларга тенг.
 
Валюта сиёсатини либераллаштириш самарасида Ўзбекистон ва Америка компаниялари ўртасида умумий қиймати 2,6 миллиард долларга тенг битимлар имзоланди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Жеймс Дурсо Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар