...
МЕНЮ
ONLINE TV

Америкалик аёл канат йўлини баланд пошнали туфлида босиб ўтди


22:53, 14.11.2015 Олам
 3 299

Бразилия канатида юрган аёл Перда-да-Гавеадан Рио-де-Жанерогача баланд пошналик туфлида етиб борди.

   Бразилиянинг канатда юрувчи аёллар фестивалида Америкалик Вера Дики 840 метр баландликдаги канат йўлини баланд пошнали туфлида босиб ўтди.

   “Бу менинг Риодаги биринчи уринишим. Шаҳарни тепадан кўриш, ўзимни унинг устида тургандай ҳис қилиш жуда ажойиб. Баландликдаги ҳолатим менда ҳам қўрқув уйғотгани табиий.” - дейди Вера Дики интернет нашрларига берган интервьюсида.

   The Sun нашрининг хабар беришича, 26 ёшлик Вера, Перда-да-Гавеадан Рио-де-Жанерогача бўлган канат йўлида биттагина ҳимоя ипидан фойдаланди ва йўлнинг оҳиригача баланд пошналик туфлида етиб борди. Канатда юрувчи аёллар фестивалининг тасвирга олиш ишлари билан бразилиялик фотосуратчи Рейнальдо Гомес шуғулланди.

   Эслатиб ўтамиз, Highgirls Brazil Festival 2015 йилда биринчи бор ўтказилди.
Умида Мухторбекова

Теглар:Вера Дики 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!