Қочишни аъло даражада режалаштирган маҳбус 3 соатдан сўнг, реабилитация марказидаги қолган маҳбусларни олиб кетиш учун юк машинаси билан келган.
Бу ҳам майли, қочишни аъло даражада режалаштирган маҳбус 3 соатдан сўнг, реабилитация марказидаги қолган маҳбусларни олиб кетиш учун юк машинаси билан келган. Аммо бунинг уддасидан чиқа олмагач, воқеа жойидан ғойиб бўлган.
Бу воқеанинг ғаройиб жиҳати шундаки, ўрнатилган қоидаларга кўра, реабилитация марказидан қочиб кетиш истагида бўлган шахсларга полиция ҳам, марказ вакиллари ҳам ҳалал беришга ҳақли эмас. Бироқ марказдан чиқиб кетганларидан сўнг улар қочганликда айбланади ва маҳбусларга нисбатан қонуний жиҳатдан иш кўрилади. Яска ушбу марказга бировнинг уйини бузиб киришда айбланганлиги учун келтирилганди.
Полиция берган маълумотларга кўра, айни дамда Ясканинг қаерда экани номаълум.