Судда нутқ сўзлаган судья Шандия Симпсон эмоцияларини яшириб туролмади.
Уни 1991 йил қамоқхона қўриқчисини ўлдиришда гумон қилиб ҳибсга олишган эди. Ўшанда у 14 ёшда бўлиб, 17 йил қамоқда ўтиргач, уни муддатидан аввал 2009 йилда озодликка чиқарилди. Шундан сўнг Жо Банн айбсизлигини исботлаш ҳаракатига тушган.
“Бу иш билан бир муаммо борлиги аниқ эди”, дейди Баннинг адвокати Глен Гарбер.
Судда нутқ сўзлаган судья Шандия Симпсон ҳис-туйғуларини яшириб тура олмади.
“Бу воқеа содир бўлганда сиз 14 ёшда бўлгансиз. Бу юз бермаслиги керак эди”, дейди судья.
Айблов олиб ташланганда Бан кўз ёшларини тўхтатиб тура олмади. У 27 йилдан сўнг ўз мақсадига етгани учун яратганга миннатдорчилик билдирди.