3-гуруҳ ногирони Э.Тентемишев очлик эълон қилган.
Қирғизистон фуқароси Қозоғистоннинг Тароз шаҳридаги қамоқхонада очлик эълон қилиб, оғзини тикиб қўйди, дея хабар берди “Кабар” агентлиги.
Қирғизистон омбудсмен институтига келиб тушган хабарга кўра, Тароз шаҳридаги 158/4 рақамли муассасада Қирғизистон фуқароси 3-гуруҳ ногирони Э.Тентемишев очлик эълон қилган ва норозилик белгиси сифатида оғзини тиккан.
Бунга, Тентемишевнинг билдиришича, қамоқхона раҳбарияти уни бошқа миллатга мансублиги боис камситиши сабаб бўлган.
Хабарда Қирғизистон омбудсмени Кубат Оторбаев Қозоғистоннинг тегишли муассасаларига мазкур ҳолатни текшириш бўйича мурожаат қилгани айтилган.

Фирдавс БЕК