...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аъло даражали шаҳодатнома бериш тартиби ўзгарди


09:33, 24.03.2017 Жамият
 4 956

Илгари аъло даражали шаҳодатнома 5-9 синфлардаги ўқиш даврида олган баҳолар учун берилар эди.

Ўзбекистонда умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчиларига тақдим этиладиган аъло даражали шаҳодатнома бериш тартибига ўзгартириш киритилди. Вазирлар Маҳкамасининг янги “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомида қатор ўзгаришлар қайд этилган. Бу ҳужжат 22 мартдан кучга кирди, дея хабар берди “Norma.uz”.
 
Янги низомга кўра, аъло даражали шаҳодатнома эндиликда 8-9 синфлардаги ўқиш вақтида олган баҳолари ва намунали хулққа эга ҳамда якуний давлат аттестациясини муваффақиятли якунлаган битирувчиларга берилади. Аввал аъло даражали шаҳодатнома 5-9 синфлардаги ўқиш даврида олган баҳолар учун берилар эди.
 
Шунингдек, ўқув йилининг давомийлиги ва ўқув йили давомидаги таътиллар муддатларига ўзгартириш киритилган.
 
Бундан ташқари, олис ҳудудларда, хусусан, тоғли ва чўлли туманларда яшовчи мактаб ёшидаги болаларнинг умумий ўрта таълим олишини ташкил этиш мақсадида тегишли туман ёки шаҳар ҳокимликларининг қарори асосида мактабларнинг филиаллари тузилади. Бундай филиалларда 100 нафарга яқин ўқувчи таълим олади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўрта таълим Мактаб Шаҳодатнома 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар