Айни вақтда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги томонидан ЙТҲ юзасидан жиноий иши қўзғатилган.
Алмазбек Атамбоев Темур Жумақодиров келажаги порлоқ сиёсатчилардан бири бўлганлигини таъкидлаб ўтди. “У мен келажакда мамлакат раҳбари сифатида кўра оладиган инсонлардан бири эди”, дея қайд этди Қирғизистон президенти.
Эслатиб ўтамиз, бугун 38 ёшли бош вазир ўринбосари Темур Жумақодиров ўзнинг Toyota Land Cruiser русумли хизмат машинасида кетаётган вақтда ён тарафдан КамАЗ юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Автомобиль ичида мансабдор шахс билан бирга унинг ёрдамчиси ҳам бўлган.
Автоҳалокат оқибатида уларнинг иккаласи, шунингдек, ҳайдовчи ҳам вафот этди. Энди Темур Жумақодировнинг рафиқаси ва 4 нафар боласи билан ёлғиз қолди...
Маълумотларга қараганда, Темур Жумақодиров Қирғизистонда 15 октябрь куни ўтказилиши белгиланган президент сайловини ташкил этиш бўйича Республика штабига раҳбарлик қилган ва у 7 октябрь куни Талас вилоятига хизмат сафарига отланган эди. Аммо у мақсади томон етиб бора олмади. Қарама-қарши йўлга чиқиб ҳаракат қилган КамАЗ унинг ўлимига сабаб бўлди.
Айни вақтда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги томонидан ЙТҲ юзасидан жиноий иши қўзғатилган. Суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.