Миллиардер Алишер Усмоновнинг яхтаси жаҳонда энг яхшиларидан бири дея эътироф этилди.
Қарийб 16 минг тонна сув сиғимига эга бўлган яхта айни вақтда жаҳондаги энг катта кема мақомини олган. Кема соатига тахминан 42 км тезликда ҳаракат қила олади. Яхтанинг ичи 3800 квадрат метрга тенг. Маълум қилишларича, кеманинг ичида фойдаланилган электр симлари узунлиги 1100 километрдан ошади.
Алишер Усмонов жаҳонга машҳур “Forbes” журнали талқинига кўра, Россиянинг энг бадавлат кишилари учлигидан жой олган. “Dilbar” кемасидан ташқари, Усмонов 110 метрлик “Ona” яхтасига ҳам эгалик қилади.