...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп Вашингтонда янги меҳмонхона очди


14:02, 13.09.2016 Олам
 3 667

Янги меҳмонхонанинг очилиш маросими Дональд Трамп учун кўнгилдагидек ўтмади.

Айни вақтда АҚШда президентлик сайлови олдидан ташвиқот тадбирлари олиб борилаётгани яхши маълум.  Президентликка даъвогарлардан бири бўлган тадбиркор Дональд Трамп Вашингтонда янги меҳмонхона очди.
 
Республикачилар партиясидан бўлган номзод меҳмонхонага “Trump” номини берганлиги хабар қилинмоқда. Беш юлдузли нуфузга эга бўлган мазкур кошона Оқ уйдан 5та мавзе узоқдаги манзилгоҳда жойлашган.
 
“Reuters” агентлигининг ёзишича, Дональд Трамп ўз номини берган меҳмонхонасининг қурилишига 200 миллион доллар сарфланган. Меҳмонхонада 263та хона мавжуд бўлиб, “люкс” тоифадаги хонанинг баҳоси бир кеча учун 20 минг долларни ташкил этади.
 
Айтиш керакки, меҳмонхонанинг очилиш маросими Трамп учун кўнгилдагидек ўтмади. Сабаби шу куни иншоот олдига 40 мингга яқин киши тўпланиб, тадбиркорнинг президентлик сайловида иштирок этишига қарши намойиш ўтказди.
 
Маълумот учун, АҚШда президентлигига сайлов шу йилнинг 8 ноябрь санасида ўтказилади.
Дурдона Расулова

Теглар:Дональд Трамп АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!