...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмонов Россия Муфтийлар кенгашининг олий мукофоти билан тақдирланди


09:27, 22.12.2016 Олам
 2 762

Алишер Усмонов Россияда илм-фан, маданият, спорт, маънавий лойиҳалар амалга оширилишига катта ҳисса қўшган ҳомий ҳисобланади.

Алишер Усмонов Россияда Ислом маданиятини кенг ёйишда қўшган ҳиссаси учун муфтийлар кенгашининг I даражали олий “Ал-Фахр” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
Алишер Усмонов Россияда маданият, спорт, илм-фан ва таълим йўналишидаги лойиҳаларни фаол қўллаб-қувватлайди. У Қозондаги Оқ масжид қурилишига ҳомийлик қилган. Татаристонда қурилаётган Болгария ислом академияси қурилишини молиялаштирмоқда.
 
“Ўз қалбингиз билан ҳамоҳанг яшашни истасангиз, ўз ишончингиз доирасида бўлмоғингиз лозим. Мен мусулмонман ва мусулмон кишининг ўғлиман. Яқинлар учун қилинаётган хайрли ишлар ҳаётнинг асосий мазмуни бўлиши керак, назаримда”, дейилган Алишер Усмоновнинг Матбуот хизмати тарқатган хабарда.
 
Алишер Усмоновга орден топшириш маросими Москванинг черков масжидида ўтказилди.
 
Сўзга чиққан Алишер Усмонов қўлдан келганча инсонларга ёрдам кўрсатиш кераклигини ва бунинг учун ҳеч қандай миннатдорчилик кутиш керак эмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Алишер Усмонов `Россия Муфтийлар кенгаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!