Россия Федерацияси қонунларига кўра, фуқаро бир йил ичида 183 кундан ортиқ вақт давомида мамлакат ташқарисида бўлса, у солиқ резиденти ҳисобланмайди.
Алишер Усмоновнинг сўзларига кўра, у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олишга тайёр. Агар Ўзбекистондан таклиф билдирилмаса, у Россия фуқароси сифатида ўз фаолиятини давом эттиради.
Гап шундаки, Халқаро қиличбозлик федерацияси офиси Швейцариянинг Лозанна шаҳрида, федерация президентининг офиси эса Монакода жойлашган. Шу тариқа Алишер Усмонов ўзини “Халқаро хизмат сафаридаги фуқаро”, дея атади.
Россия Федерацияси қонунларига кўра, фуқаро бир йил ичида 183 кундан ортиқ вақт давомида мамлакат ташқарисида бўлса, у солиқ резиденти ҳисобланмайди.
Айни вақтда эса Алишер Усмонов федерациядаги фаолияти туфайли шундай шароитда яшашга мажбур эканлигини қўшимча қилди.