...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмонов ниҳоят “Арсенал”дан қутулди


13:01, 07.08.2018 Спорт
 5 456

Келишув асосий акционер билан олиб борилган кўп йиллик можаронинг якунланганини англатади.

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов “Арсенал”даги 30 фоиз улушини клубнинг асосий акционери Стэн Кронкега сотди. Бу ҳақда “Financial Times” нашри хабар берди.
 
Усмоновнинг клубдаги ҳиссаси учун Кронке 550 миллион фунт тўлаган ва клубдаги акцияларини 97,09 фоизга етказиб олган. Келишув асосий акционер билан олиб борилган кўп йиллик можаронинг якунланганини англатади.
 
Эслатиб ўтамиз, Усмонов ўз вақтида ҳиссаларини 525 миллион фунтга сотишга рози бўлмаганди. У 2007 йилдан бери клуб бошқарувини қўлга олиш учун ҳаракат қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Алишер Усмонов Стэн Кронке Арсенал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!