...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмонов Алексей Навальнийни судга берди


15:18, 13.04.2017 Олам
 3 494

Суд 5 кун ичида даъво очиш тўғрисида қарор чиқаради.

“Forbes” журналининг талқинига кўра, Россиянинг энг бадавлат кишилари рейтингида учинчи қатордан жой олган Алишер Усмонов мухолифатчи Алексей Навальнийни ва Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведевнинг кўчмас мулкини текширгани учун Коррупцияга қарши курашиш фондини судга берди. Бу ҳақда “Ведомости” нашри хабар қилмоқда.
 
Алишер Усмоновнинг аризаси 12 апрель куни Москванинг Лублин судига келиб тушган. Аммо ариза матни ошкор қилинмаяпти. Суд 5 кун ичида даъво очиш тўғрисида қарор чиқаради.
 
Аввалроқ, Россия жамоат вакили ва сиёсатчи Алексей Навальний Алишер Усмоновни коррупцияда ва Россия бош вазири Дмитрий Медведевга алоқадор фондни молиялаштиришда айблагани ҳақида хабар берган эдик. Ўшанда миллиардер Алишер Усмонов уни судга бериши ҳақида айтган эди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Алексей Навальний Алишер Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!