Мукофотларни Президент номидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмонов етказди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Мукофотланганлар орасида табиийки, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари ҳам бор.
Мукофотларни Президент номидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмонов етказди.
Мукофотларни топшириш мақсадида ташкил этилган тадбирда, Шодмонов нутқ сўзлаб, шифокорларга Президент табригини етказган. Сўнгги икки йилда мамлакатда соҳага катта эътибор қаратилаётгани айтилган.