
Бош прокуратура Туркиянинг мутасадди ташкилоти меморандум имзолади.
Икки мамлакат солиқ, молия соҳасидаги жиноятлар, шунингдек, ноқонуний пулларни легаллаштиришга қарши курашда ҳамкорлик қилишга тайёр.
Туркия Ҳукуматининг “Resmi Gazete” нашри Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Туркиянинг Молиявий жиноятларни текшириш кенгаши ўртасида ҳамфикрлик тўғрисидаги меморандум имзоланган.
Меморандумга мувофиқ икки мамлакат идоралари ҳаракати ва ҳамкорлиги ўзаро манфаатга асосланади.
Томонларга молиявий маблағларни ювиш ва террорчиликни молиялаштириш бўйича маълумотлар алмашиш мажбурияти юклатилган.