...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Шодмонов: “Аҳолининг дори билан таъминланишини ҳисоботлардан эмас, халқ орасида юриб ўрганамиз”


09:05, 20.07.2017 Жамият
 2 497

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида мазкур қарор ижросига масъул бўлган ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Ҳужжатда аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан узлуксиз таъминлаш, сунъий тақчиллик ва нархларнинг ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган.
 
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида мазкур қарор ижросига масъул бўлган ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар ходимлари, тегишли бошқарма бошлиқлари, вазирлик тасарруфидаги таълим ва даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
 
Йиғилиш Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов раислигида ўтказилди.
 
“Ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси биз – тиббиёт ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди. Буни ҳар биримиз ҳис қилишимиз лозим. Чунки, Президентимиз таъкидлаганидек, соғлиқни сақлаш тизими аҳолининг саломатлигига, жамиятимизнинг ижтимоий кайфиятига, халқнинг давлатга, ҳукуматга бўлган ишончига, ҳеч шубҳасиз, энг кучли таъсир кўрсатувчи соҳадир. Шундай экан, бу борада камчиликка йўл қўйишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ. Биз энди аҳолининг дори-дармон билан таъминланиши масаласи қай даражада амалга оширилаётганини хонада ўтириб, ҳисоботлардан эмас, бевосита халқ билан мулоқот қилиб билишимиз, халқ баҳоси орқали ишимиз натижасини кўришимиз лозим”, деди вазир.

Теглар:Дори-дармон Соғлиқни сақлаш Алишер Шодмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар