Алишер Саъдуллаев интернет орқали Ўзбекистон заминидан чиққан, дунё илм-фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган алломалар ҳақида мақола ўқиганини ёзган эди.
Ёзувчи 2014 йилдан бери Ўзбекистонга Парламент ва Президент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюриб, Ўзбекистон диёридан чиққан алломалар, тарихий шахслар ва бугунги ислоҳотлар ҳақида мақолалар ёзиб туради.
Ёзувчининг ушбу китоби Мовароуннаҳр ҳудудидан етишиб чиққан ва тафсир, ҳадис, фиқҳ, тилшунослик, математика, тиббиёт, фалсафа, астрономия ва бошқа илмлар ривожига улкан ҳисса қўшган алломаларга бағишланган. Китобда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Имом Замахшарий, Абу Али Ибн Сино, Мусо Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Қаффол Шоший каби йигирмадан ортиқ боболаримиз айнан ҳозирги кундаги Ўзбекистон ҳудудидан эканлигини барчага таништиришни мақсад қилган. Бундан ташқари, китобда Амир Темур ва темурийлар, ғазнавийлар ва хоразмшоҳлар ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтган.
Бундан бир неча кун аввал, Ўзбекистон Ҳукуматидаги энг ёш вазир ўринбосари, Алишер Саъдуллаев интернет орқали Ўзбекистон заминидан чиққан, дунё илм-фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган алломалар ҳақида мақола ўқиганини, бироқ бу мақолада алломалар ҳозирги Ўзбекистон заминида туғилиб, фаолият олиб боргани ёзилмаганини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида ёзиб қолдирганди.