...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Никимбаев ЎФФ Матбуот хизматини ёлғончиликда айблади


14:47, 23.08.2017 Спорт
 3 324

Журналист Федерация келтирган ФИФА қоидалари ҳақидаги далилни ғирт ёлғон, деб атади.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, футбол бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув 34 минглик “Бунёдкор” стадионида, бироқ мухлисларсиз ўтади.
 
Куни кеча ЎФФ Матбуот хизмати бу ҳақда расмий баёнот бергани ҳақида хабар қилган эдик.
 
ЎФФнинг таъкидлашича, ушбу ўйин ўртоқлик эмас, балки томонларнинг келишувига кўра, назорат учрашуви сифатида ўтказилади. “Футбол қоидалари”да эса назорат учрашувларини тарғиб қилиш, ўйинга чипта сотиш ва уни трансляция қилишга рухсат берилмайди.
 
Лекин, таниқли журналист, ўз вақтида ОФК ва ЎФФ мутахассиси бўлиб ишлаган Алишер Никимбаев фикрига кўра, ЎФФ Матбуот хизмати ҳаммани алдаяпти.
 
“ФИФА ташкилотининг 1593-йўриқномасида чипта сотишни тақиқлаш ёки ўйин трансляциясига рухсат йўқлиги ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. ЎФФ Матбуот хизмати ўйинни ёпиқ ҳолда ўтказилишини гоҳ меҳмонлар илтимос қилди, гоҳ ФИФА тақиқлаган деб ёзмоқда. Аммо, иккинчи тушунтириш - ғирт ёлғоннинг ўзи” - деб ёзади Никимбаев твиттер саҳифасида.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Алишер Никимбаев ЎФФ Матбуот хизмати Ўзбекистон Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!