...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Навоийнинг “Қуш тили” достони илк бор инглиз тилига ўгирилди


12:04, 16.03.2017 Жамият
 2 734

Китобни чоп этишда Гарри Дик, Носир Қамбаров, Турсунхўжа Маҳмудхўжаев меҳнат қилишди.

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг “Лисон ут-Тайр”-“Қуш тили” асарини илк бор инглиз тилида чоп этди. Инглиз тилидаги нашр “The language of the birds”, дея номланди.
 
Китобни чоп этишда Гарри Дик, Носир Қамбаров, Турсунхўжа Маҳмудхўжаев меҳнат қилишди. Улар таржимонлик соҳасидаги мутахассислар билан ҳамкорлик қилишди.
 
“Лисон ут-тайр”, яъни “Қушлар тили” достони 1499 йилда ёзилган.
 
“Лисон ут-тайр” Алишер Навоий фалсафасининг жавҳари, мағзи, яхлит тизими. Бу достон рамзий маънода мутафаккирнинг авлодларга айтган буюк сўнгги сўзи. Асар тасаввур руҳида ёзилган бўлсада, ундаги фикрлар ўз долзарблигини бугун ҳам сақлаб қолган. Тасаввуф ғоялари эса уларга жон, ҳаётбахш куч ато этган.
 
Ушбу асардаги ғояларнинг умумий манзараси Семруғ ва қушлар тимсолидаги рамзий образлар орқали инсон ўзини, борлиқни ва одамларни англашни назарда тутади.
 
Бу дунёдаги барча эзгу ва ёвуз, яхши ва ёмон ишлар, маънавий тубанлашиш, жамиятнинг инқирози инсон билан, яъни инсон моҳияти, инсонийлик феномени билан боғлиқ ҳақиқат эканлигини Навоий ушбу асарида Ғарбдаги мавжуд ҳозирги инсон ҳақидаги қарашларидан 400 йил олдин яққол кўрсатиб берган.
Дурдона Расулова

Теглар:Алишер Навоий Лисон ут-тайр Қушлар тили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар