...
МЕНЮ
ONLINE TV

45 ёшида инсульт туфайли вафот этган аёл 7 кишига донор бўлди


11:48, 16.03.2017 Олам
 3 654

Аёлда биологик ўлим ҳолати қайд этилгач, унинг қариндошлари аёлнинг органларини бошқа беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун олишга руҳсат беришган.

Бир неча кун аввал, Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида истиқомат қилувчи 45 ёшли аёл ишемик инсульт сабабли вафот этди. Бироқ, вафотидан сўнг унинг органлари 7 кишининг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда “Nur.kz” нашри хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, 14 март куни шифокорлар аёлда биологик ўлим ҳолатини қайд этишгач, унинг қариндошлари аёлнинг органларини бошқа беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш маысадида олишга розилик беришган.
 
Шундан сўнг, юрак фаолиятини сунъий равишда ишлатиб туриб, шифокорлар аёлнинг жигари, буйраги, ўпкаси ва кўз олмаларини, сўнгида эса юракнинг ўзини ҳам олишган.
 
Кеча, 15 март куни шифокорлар аёлнинг буйракларини муваффақиятли равишда 36 ёшли аёл ва 58 ёшли эркакка кўчириб ўтказишди.
 
Ушбу ҳар икки бемор ҳам буйрак етишмовчилигидан азият чекишган ва гемодиализ аппаратига уланган эдилар.
 
Марҳуманинг қолган органлари шошилинч равишда Остонага келтирилган. Саноқли соатлар ичида ушбу органлар ҳам ўз “эга”ларини топади.
 
Маълумот учун, Актобеда органларни кўчириб ўтказиш  билан боғлиқ амалиётлар 2014 йилдан буён бажарилади. Уларнинг 83 фоизи тирик организмдан, 17 фоизи эса ўлик организмлардан кўчириб ўтказилади.
 
Айтиш лозимки, беморлар асосан, жигар ва буйрак етишмовчилигидан азият чекишади.
Умида Якубова

Теглар:Донор Актобе Органлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!