...
МЕНЮ
ONLINE TV

Александр Лукашенко расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади


13:53, 03.11.2017 Жамият
 3 533

Шавкат Мирзиёев Беларусь Президенти Александр Лукашенкони Ўзбекистонга таклиф этган.

2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон, Қозоғистон, Беларусь ва Туркманистон Республикаларининг Ҳукуматлари раҳбарларини қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳар бир ҳукумат раҳбари билан алоҳида муҳокама ўтказилди.
 
Жумладан, Беларусь Республикаси Бош вазири Андрей Кобяков билан учрашувда Ўзбекистон–Беларусь муносабатлари ривожидаги ижобий суръат даражаси мамнуният билан қайд этилди.
 
Шунингдек, Беларусь Республикаси раҳбари Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифига оид масала ҳам кўриб чиқилди.
 
11 октябрь куни Сочи шаҳрида ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенконинг учрашуви бўлиб ўтган эди. Ўшанда Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенкони Ўзбекистонга таклиф этган эди.
 
Беларусь Республикаси Бош вазири Андрей Кобяков билан ўтган учрашув давомида Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифига оид тайёргарлик масаласи ҳақида тўхталиб ўтилди. Бу ҳақда Беларусь Республикаси ҳукумати Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Бундан ташқари, турли соҳалар бўйича Ўзбекистон–Беларусь ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёев Беларусь 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар