Нью-Йоркда шаҳар мэри ва Голливуд юлдузлари иштирокида Трампга қарши митинглар ҳамон давом этмоқда.
Бугун, 3 февраль куни Голливуднинг яна бир кўзга кўринган актёрларидан бири бўлмиш Мэттью Макконахи касбдошларига мурожаат қилди ва барчани Трамп билан жанжаллашишни бас қилишга чақирди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилмоқда.
“Бизнинг бошқа иложимиз йўқ, энди у бизнинг президентимиз. Шундай экан, у билан жанжаллашишни бас қилиб, қўлни қўлга бериш керак”, дейди 47 ёшли актёр.
Маълумот учун, АҚШлик актёр, кинорежиссёр, продюсер Мэттью Макконахи кўплаб машҳур фильмлардаги образлари билан омма эътиборига тушган. “Даллас харидорлар клуби”, “Вақт ўлдиради” каби фильмлардаги роллари орқали у “Оскар”, “Олтин глобус” мукофотларини қўлга киритган.