Воқеага гувоҳ бўлганлар содир бўлган кўнгилсизликда оламдан ўтган фуқаронинг ўзи айбдор эканини айтишмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, катта тезликда келаётган поезд ҳайдовчиси ўзини рельс устига отган фуқарони кўришга ҳам улгурмаган. Чунки фуқаро кўприк тагидан югуриб чиққан.
Шу сабабли ҳам воқеага гувоҳ бўлганлар содир бўлган кўнгилсизликда оламдан ўтган кишининг ўзи айбдорлиги, поезд машинисти бу вазиятда ҳеч нарса қила олмаслиги табиий эканини айтишмоқда.
Ачинарлиси шундаки, поезд ғилдираклари унинг бошини танасидан узиб ташлаган.
Айни вақтда ўз жонига қасд қилган фуқаронинг шахсини ва унинг бундай йўл тутишига нима сабаб бўлганини аниқлаш учун тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.