...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актёр Жонни Депп Эмбер Хёрдга ташланди


16:06, 22.06.2016 Кино
 4 332

Хёрднинг Деппни ҳиёнатда айблаши катта жанжалга сабаб бўлди.

Голливуд актёри Жонни Депп рафиқаси, актриса Эмбер Хёрдга ташланди. Бунга Хёрднинг умр йўлдошини ҳиёнат қилганликда айблагани сабаб бўлган. Бу ҳақда “E.Online” хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилшича,  бир қанча вақт олдин Хёрд Деппни ишончсизликда айблаган эди ва бу улар ўртасидаги муносабатларда жиддий можаролардан бирига олиб келди.
 
Депп маълум бир вақт уйга келмаган, Хёрд уни бошқа аёл билан деб ўйлаган. Актёр уйга келгандан сўнг, Хёрд унга саволлар беришни бошлаган. Бундан тутақиб кетган Депп рафиқасига бақира бошлаган ва унга ташланган. Бундан Эмбер қўрқиб кетган, дейилади хабарда.
 
Депп охир-оқибат ҳеч нарсани тан олмаган ва рафиқасидан қилган иши учун узр сўраган ва Хёрд уни кечирган.
 
Маълумот ўрнида, 53 ёшли Жонни Депп 2015 йилда 30 ёшли Эмбри Хёрд билан турмуш қурган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Жонни Депп Эмбер Херд Можаро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!