...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда полиция идорасига ҳужум амалга оширилди. Қурбонлар бор


15:22, 22.06.2016 Олам
 2 441

Полиция идорасига ҳужумни амалга оширишда Курдистон ишчи партиясининг қўли бўлиши мумкин.

Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Битлисдаги полиция идорасида мукаммал қуролланган жангарилар томонидан ҳужум амалга оширилди.
 
Ҳужум натижасида идора биноси олдидан ўтиб кетаётган фуқаро ҳалок бўлди ва икки полициячи жароҳат олди.
 
Хабарда ёзилишича, мазкур ҳаракат ортида Курдистон ишчи партияси турган бўлиши мумкин. КИП Туркия томонидан террористик ташкилот сифатида тан олинган.
 
Туркияда бир йил ичида 2765 нафар КИП жангарилари хавфсизлик ходимлари томонидан ўлдирилган. Шунингдек, мамлакатдан ташқари ҳудудларда 7740 КИП аъзолари йўқ қилинган, дейилади хабарда.
 
Йил давомида КИПнинг 779 аъзоси қўлга олинган, 776 нафари эса ўз ихтиёри таслим бўлган.
 
Маълумот ўрнида, Туркия ва Курдистон ишчи партияси ўртасида 25 йилдан буён можаролар давом этиб келмоқда. КИП курдлар давлатини тузиш учун курашмоқда. Икки томон ўртасидаги уруш оқибатида 40 минг одам ҳаётдан кўз юмди. КИП Европа Иттифоқи ва БМТ томонидан террористик  ташкилот сифатида тан олинган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Битлис КИП 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!