...
МЕНЮ
ONLINE TV

Режиссёр Санжар Шодиев “Мафтунингман – 2” учун кастинглар таниш-билишчиликка асосланмаганини айтди


14:49, 22.06.2016 Кино
 4 473

Санжар Шодиевни ҳам. Шодиев журналистлар билан мулоқотда мазкур лойиҳа юзасидан ўз фикрини билдарар экан, кастинг шунчаки “хўжакўрсинга” ўтказилмаётганига алоҳида тўхталди.

Аввалроқ, “Qalampir.uz” сайти ҳамкорлигида бутун республикамиз бўйлаб “Мафтунингман – 2” фильми учун кастинг ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Куни кеча кастингнинг навбатдаги босқичи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Клара Жалилова, Раъно Ярашева, Лола Элтоева иштирок этиб, кастинг қатнашчиларининг истеъдодларини баҳолаб боришди.
 
Бугун оддий томошабинлар орасида катта қизиқиш уйғотаётган мазкур картина санъат олами вакиллари – режиссёр, актёр ва актрисаларни ҳам бефарқ қолдираётгани йўқ. Жумладан, актёр ва режиссёр Санжар Шодиевни ҳам. Шодиев журналистлар билан мулоқотда мазкур лойиҳа юзасидан ўз фикрини билдарар экан, кастинг шунчаки “хўжакўрсинга” ўтказилмаётганига алоҳида тўхталди.
 
 
— Бутун Ўзбекистон бўйлаб кастинг ўтказиш ғояси атрофида кино яратиш мақсади одамларни қизиқтириб қўйди. Ҳатто, профессионал актёр ва ижрочилар ҳам яхшигина “терлаб” кастингнинг дастлабки босқичида иштирок этганларидан хабарим бор. Нима учун? Чунки, “Мафтунингман – 2” мусиқий кинофильми учун кастинг ёки соддароқ айтганда актёрлик танлови шунчаки “хўжакўрсинга” ўтказилмаётганини кўпчилик тушуниб етди. Яъни, таниш-билишлар манфаатига асосланган кастинг эмас, балки оддий инсонлар қобилиятини синовдан ўтказиш ва уни кинокартина орқали юзага чиқариш мазкур лойиҳанинг оригиналлигини белгилайди.
 
Бу билан бошқа кинофильмлар учун кастинг номига ўтказилади демоқчимисиз?
—  Йўқ, аммо фақат таниқли актёрлар “гулдастаси” биринчи планда турадиган картина ҳар қанча қизиқ бўлмасин, томошабин барибир бир хил қиёфалардан маълум бир маънода зерикади. Янги чеҳра ва истеъдодларни кашф қилиш эса, мана бир неча йиллардан буён жуда зўр аҳволда эмас. Бўлмаса биз янги киноларимизда янги қиёфаларни кўрган бўлардик. Ўтказилаётган кастинг натижаларини шундан ҳам билиб олишингиз мумкин. Аслида юртимизда ноёб қобилиятлар жуда ҳам кўп. Фақат уларни қидириб топиш керак холос.
 
— “Мафтунингман – 2” лойиҳаси бу ишнинг уддасидан чиқяпти демоқчимисиз?
— Балки. Нима бўлганда ҳам ҳаммаси ошкор бўлаётгани менга ёқяпти. Чунки, режиссёр сифатида мен ҳам янги чеҳра ёки қиёфаларга катта қизиқиш билан қарайман. Аслини олганда, минглаб одамлар билан ишлашнинг ўзи бўлмайди. Бу – вақт, маблағ, меҳнат ва асаблар сарфи демакдир. Ўз ўрнида бир фикрни айтмоқчи эдим. Ушбу лойиҳа ишга туширилишидан олдин мен унинг ташкилотчилари билан бир неча бор суҳбатда бўлгандим. Ана шу суҳбатларнинг бирида мен янги лойиҳа учун оммавий кастинг ўтказиш мақсадга мувофиқ эканлигини айтгандим. Лойиҳа муаллифлари фикримни инобатга олишганидан хурсандман. Ҳозирда ҳамкорликни давом эттириш юзасидан фикр алмашмоқдамиз.
 
— Демак, Сиз “Мафтунингман – 2” кинолойиҳаси муваффақиятли чиқишига умид билдирмоқдасиз.
— Бир нарса дейиш қийин. Омадларини берсин. Айтдимку, ҳамкасбларимиз ютуғидан ҳамиша қувонганман. Тўғриси, очиқ-ошкор қилинган иш, халқ истеъдодидан самарали фойдаланишга бўлган интилиш ҳамиша яхши натижалар берган. Ажабмас, “Мафтунингман – 2” лойиҳаси ҳам ана шундай манзилга етиб борса. Буни эса, сценарий пухталиги ва режиссёр маҳорати ҳам таъминлашини унутмаслик керак. 

Теглар:Мафтунингман – 2 Санжар Шодиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!