Ҳатто, Шаҳзода Муҳаммедовани дўппослашибди деган хабарлар тарқалди.
Бироз аввал актрисанинг Азамат Аҳроров томонидан суратга олинаётган "Нотаниш қотил" фильмида суратга тушаётгани ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга қараганда, фильмни суратга олиш ишлари якунига етган. Овозлаштириш жараёнларидан аввал Шаҳзода Муҳаммедова кинофильмнинг айрим лавҳаларини Instgaram'даги шахсий саҳифасига жойлаштирди. Ундаги лавҳаларнинг бирида актрисанинг отаси ролини ижро этаётган актёр унинг юзига тарсаки туширади. Шаҳзоданинг юз-кўзидан тарсаки зарби анчагина оқриқлиги бўлганини пайқаш қийин эмас. Дарвоқе, ижтимоий тармоқлардаги бу видео аллақачон Telegram, WhatsApp каби мессенжерларда тарқалишга ҳам улгурди. Билмаганлар орасида Шаҳзода Муҳаммедовани қаердадир дўппослашибди, деган гаплар тарқалди.
Яқиндагина "Нотаниш қотил" фильмининг режиссёри Азамат Аҳроров актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг қўлини сўрагани ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга қараганда, Шаҳзода йигит шўрликка ҳали ҳам аниқ жавобни айтмаган. Балки у санъат оламидаги кўплаб актрисаларнинг турмушига путур етавергани сабаб бу масалада етти ўлчаб, бир кесаётгандир...