...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада ўғлининг зулмларига чидай олмаган аёл уни отиб ўлдирди


02:19, 22.02.2016 Олам
 4 483

Ўз ўғлини ўлдирган она ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.

Таҳминларга кўра, доимий равишда спиртли ичимларни истеъмол қилувчи ўғлининг зулмига чидай олмаган 75 ёшли аёл 55 ёшли маст ҳолатдаги ўғлини “Оса” (Ари) травматик пистолет ёрдамида отиб ўлдирган. Бу ҳақда “Lifenews.ru” нашри хабар бермоқда.

Москва марказидаги Дегунинск кўчасидаги уйларнинг бирида содир бўлган мудҳиш жиноятдан сўнг, аёл ўз жонига ҳам қасд қилган. Бироқ қўшнилар зудлик билан тез ёрдам хизматини чақирганлари учун ҳам аёлнинг жони сақлаб қолинган. Айни дамда у шифохонанинг жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

Айни дамда жиноят иши юзасидан тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Жиноят Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!