“Бизнинг уйларимиз японларнинг уйлари олдида гўё қаср", – дейди актриса.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева “Дунё бўйлаб” телеканали орқали 13 январь куни соат 20:05 да эфирга узатилган “Суҳбатда саёҳат” номли кўрсатувда қачонлардир Японияда бўлганини айтиб, саёҳат хотираларини бўлишди.
“Бизнинг уйларимиз японларнинг уйлари олдида гўё қаср. Японларнинг пана-патсқам, жуда кичкина, тор уйларда яшаётганларини кўриб, уларга ачинганман. Ҳатто бир оилада, бир нечта машина бўлса ҳам уларни жойлаштиришга имконият йўқ. Уйларнинг кўпларида машиналарни қўйиш учун жуда кам жой ажратилган. Қурувчилар шундай лойиҳадан фойдаланишганки, бир қаватга мўлжалланган автотураргоҳ ўрнига икки қаватлиси қурилган”, – дейди актриса.