...
МЕНЮ
ONLINE TV

Акмал Саидов: “Биз хеч қачон кимгадир ёқиш учун интилмаганмиз”


15:50, 30.11.2016 Жамият
 3 960

“Ўзбекситонда мустақиллик йилларида инсон хуқуқларини химоялаш бўйича миллий тизим яратилган”, дейди Акмал Саидов.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича ташкил этилган “PRESS CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори Акмал Саидов Ўзбекистоннинг миллий қонунчилик тизими ва инсон ҳуқуқларининг миллий модели ҳақида гапирди.
 
Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори, юридик фанлари доктори, профессор:
 
Дунёда қонунчиликнинг икки тури мавжуд: биринчиси, laws in books (китобларда келтирилган қонунлар) ва laws in action (ростдан ҳам ишлаётган қонунлар), бундаги бизнинг вазифамиз “иккисининг орасидаги масофани яқинлаштириш”дан иборат.
 
Инсон хуқуқлари ҳимоя қилишнинг ўзбек модели мавжудлиги ҳақида, ўйлаб кўрмаган эканман. Лекин шуни айтишим мумкинки, Ўзбекситонда мустақиллик йилларида инсон хуқуқларини химоялаш бўйича миллий тизим яратилган. Агар хоҳласангиз, инсон хуқуқлари миллий модели, деб аташингиз мумкин. Бу модел 5 та таркибий қисмдан иборат:
 
1. Инсон хуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик. Шаҳсий, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларга оид қонунларни қабул қилганмиз.
2. Инсон хуқуқларини химоя қилувчи миллий институтлар ташкил топиши. Омбудсман, Олий Мажлиснинг инсон хуқуқлари вакили.
3. Таълим. Таълимсиз хуқуқни химоя қилиш борасида бирор натижага эришиш мумкин эмас. Айнан Ўзбекистон БМТ Бош ассамблеясининг инсон хуқуқлари бўйича халқаро декларацияси ташаббускори хисобланади.
4. Инсон хуқуқларини мониторинги. Қонун бузилгин ҳолатлар бўйича мониторинг ўтказиш.
5. Инсон хуқуқларини химоя қилиш борасида халқаро хамкорликлар олиб бориш.
 
Биз хеч қачон кимгадир ёқиш учун интилмаганмиз. Нимаки қилган бўлсак, халқимиз қизиқишлари асосида қилаяпмиз. Миллий қизиқишлардан келиб чиқиб иш тутаяпмиз. Биз қайсидур мамлакат ёки халқаро ташкилотга ёқиш учун харакат қилаётганимиз йўқ.
 
Биз фуқаролик жамиятини бир неча йўллар билан қурдик.  Биринчидан, фуқаролик жамиятининг хуқуқий асосларини яратдик. 200 дан ортиқ қонунлар, хуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қонунчилик асосида қабул қилинди.

Иккинчидан, фуқаролик жамиятининг институционал ривожлантиришни ёлга қўйдик. Ҳозирги кунда, мамлакатимизда саккиз мингдан ортиқ нодавлат ташкилотлар мавжуд. Собиқ Совет иттифоқи парчаланиш даврини олиб қарасак, у пайтда нодавлат ташкилотлар 200 та атрофида эди. Бу ўз навбатида Ўзбекистон халқининг фуқаролик муносабати ўсганини кўрсатади.

Учинчидан, биз ўз ўзини бошқарувчи маҳалла деб номланувчи миллий демократик институтга асос солдик. Бу такрорланмас миллий институт –  Ўзбекистоннинг замонавий фуқаролик жамияти асосидир.

Теглар:Акмал Саидов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар