Хўш, ҳудудий ҳокимликлар томонидан тадбиркорларга ер ва ишлатилмаётган биноларни бериш масаласи қандай ҳал этиляпти?
Ушбу ҳужжатга кўра, мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш белгиланганди.
Президент Шавкат Мирзиёев кўплаб йиғилишларда, вилоятлар фаоллари билан ўтказган учрашувларида вилоят ҳокимликларига бўш турган биноларни нол қийматда тадбиркорларга бериш ва бу биноларда энг камида 50 ўринли замонавий МТМлар ташкил этиш юзасидан топшириқлар берган эди.
Хўш, ҳудудий ҳокимликлар томонидан тадбиркорларга ер ва ишлатилмаётган биноларни бериш масаласи қандай ҳал этиляпти?
Эҳтиёжлардан келиб чиқиб, вилоят хокимликлари томонидан туман ва шаҳарларда бўшаб қолган жойлар ва биноларни руйхатдан ўтказиш ишлари ҳам қизғин паллага кирган.
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, берилган топшириқлар ижросини таъминлашда жойларда кўзбўямачилик, топшириқларни нотўғри талқин қилиш ҳолатлари кузатилган, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Хабар қилинишича, нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, давлат-хусусий шерикчилик асосида янги турдаги мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш мақсадида тўлақонли фаолият кўрсатаётган давлат мактабгача таълим муассасаларини хусусийлаштириш, тадбиркорларга бериб юбориш ҳолатлари учраб турибди.
Жойлардаги мутассадилар бир нарсани яхши тушуниб олишлари лозимки, фаолият кўрсатаётган, зарур шарт-шароитларга эга, тарбияланувчилари сони белгиланган, талабга жавоб берадиган боғчаларни хусусий сектор вакилларига ноль қийматда бериб юбориш оқибатида, мактабгача таълим муассасаларида таълим ва тарбия олаётган болаларнинг таълим олишида узилишлар, тарбияланувчиларни қамраб олиш, молиявий муаммолар келиб чиқмоқда.
Яна бир бор элсатиш лозимки, моддий-техник базаси талабга жавоб бермайдиган, фаолият кўрсатмаётган мактабгача таълим муассасалари фақатгина Мактабгача таълим вазирлиги билан расмий келишилгандан сўнг хусусийлаштирилиши ёки давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркорларга берилиши мумкин, дейилади вазирлик хабарида.
Мактабгача таълим вазирлиги расмийлари мазкур масалаларни шахсан назорат қилаётганини алоҳида таъкидламоқда. Маълум қилинишича, фуқаролар ва уларнинг фарзандлари манфаатлари бузилмаслиги учун барча кучлар сафарбар этилган.