...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонларнинг суриялик аёлга зўравонлиги натижасида муштлашув келиб чиқди


12:54, 31.03.2016 Олам
 5 984

Ярим тунгача давом этган тўқнашув полиция келгач, тўхтатилди.

Грециянинг Пирей портида афғон ва суриялик муҳожирлар ўртасида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Натижада 8 киши жароҳатланди. Мазкур портда қарийб олти минг муҳожир вақтинчалик истиқомат қилади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга асосланиб,  РИА Новости хабар берди.
 
Аввалига, муштлашувда тахминан, 30 киши қатнашган,  ярим кечадан сўнг, тўқнашув оммавий тус олди. Сурияликлар ва афғонлар бир-бирларига тошлар отдилар, яқин атрофдаги биноларнинг деразалари синди. Тартибсизлик полиция махсус бўлими вакиллари келгач, тўхтаган.
 
Муштлашувда юзлаб муҳожирлар ва мигрантлар иштирок этдилар, порт жанг майдонига айланиб қолди, дейилади хабарда.


 
Муҳожирларнинг гувоҳлик беришича,  афғонларнинг суриялик аёлга ҳужум қилиши натижасида тўқнашув келиб чиққан. Аёлнинг ватандошлари уни ҳимоя қилишга отилган,  оқибатда вазият кескин тус олди.
 
Полиция ва порт хавфсизлик ходимлари муҳожирларни ўраб олгач,  ярим тунда муштлашувга барҳам берилди.
 
Маҳаллий ҳокимият бундай ҳолатларнинг такрорланишини олдини олиш мақсадида,  муҳожирларни уларнинг миллатига қараб, икки гуруҳга бўлишни режалаштирмоқда.

Полициянинг катта офицерлари, агар порт мигрантлардан тозаланмаса, бу ерда қурбонлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирдилар. Полициянинг таъкидлашича,  Пирей портида муҳожирларни қабул қилиш учун на режа, на инфратузилма бор. Олти мингга яқин муҳожирларни ҳеч ким назорат қилмайди

Руслан Сулаймонов

Теглар:Греция Пирей порти муҳожир мигрант афғон сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!