...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистондаги Ироқ элчихонаси ИШИД жангарилари томонидан иккинчи марта портлатилди


14:51, 31.07.2017 Олам
 1 876

Мазкур теракт жавобгарлигини ИШИД террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди.

Бугун, 31 июль куни тонгда Афғонистон пойтахти Қобулдаги Ироқ элчихонаси ёнида ҳудкуш террорчи ўзини портлатгани ҳақида хабар бергандик. Портлаш оқибатида бир нафар журналист жароҳатланганлиги аниқланди.
 
Reuters агентлигининг хабар беришича, мазкур теракт жавобгарлигини ИШИД террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди. Биринчи портлашдан кейин орадан бир неча дақиқа ўтиб, элчихона ёнида яна бир портлаш ҳодисаси кузатилди.

Ҳозирча иккинчи портлашдан жабрланганлар ҳақида маълумотлар келтирилмади.
 
Маълум бўлишича, биринчи портлаш элчихонанинг чиқиш эшиги олдида амалга оширилган бўлиб, яна икки нафар террорчи элчихонанинг бошқа кириш жойларидан ҳужум уюштирган. Улардан бири отиб ўлдирилган бўлиши мумкин, иккинчиси ўзини портлатиш натижасида ҳалок бўлган.
 
Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни ҳам Қобул шаҳрида “Толибон” жангарилари уюштирган теракт натижасида 35 киши ҳалок бўлганди. Ундан ташқари яна 42 киши турли хил тан жароҳатлари олиш оқибатида шифохонага ётқизилган.
 
Маълумот учун, Афғонистонда сўнгги кунлар “Толибон” ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳи мамлакатнинг кўзга кўринган шаҳарларида турли ҳил даражадаги терактлар ва хунрезликларни амалга ошириб келмоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Афғонистон портлаш Ироқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!