...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистонда қурилаётган ТАПҲ газ қувурига ҳужум уюштирилди. Қурбонлар бор


14:55, 21.05.2018 Олам
 3 779

Ҳужум уюштирганлар катта эҳтимол билан “Толибон” гуруҳи бўлиб чиқиши мумкин.

Бугун, 21 май куни Афғонистон жанубидаги Қандаҳор провинциясининг йирик ТАПҲ газ қувури қурилиши керак бўлган ҳудудга номаълум кимсалар ҳужум қилган. Бу ҳақда “Tolo News” хабар берди.
 
Ҳужум натижасида сапёр отрядининг беш нафар аъзоси ҳалок бўлган, бир нафари жароҳатланган.
 
Қандаҳор провинцияси полиция бошлиғи генерал Абдул Розиқнинг сўзларига кўра, воқеа Маиванд округида юз берган. Унинг таъкидлашича, сапёрлар Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПҲ) газ қувури қурилиши керак бўлган ҳудудни қўлбола портловчи воситалардан тозалаш ишларини олиб бораётган бўлган.
 
Генерал Розиқ ҳужум қилганлар “Толибон” гуруҳи жангарилари бўлиб чиқиши эҳтимоли юқори эканлигини маълум қилди.
 
Маълумот ўрнида, ТАПҲ 1800 километр узунликдаги газ қувури лойиҳаси бўлиб, у тўрт давлат – Туркманистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ҳудудида қурилади.
 
Аввалроқ, ТАПҲ лойиҳасининг оғриқли нуқталаридан бири унинг Афғонистондан ўтувчи қисми эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ТАПҲ Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!