Абдул Қаюм Кучай Собиқ Иттифоқнинг хатолари учун Россиянинг кечирим сўраши кераклигини айтяпти.
“Биз алоқаларимиз ривожланиши ва ўтмишдаги хатолар такрорланмаслигини хоҳлаймиз. Масалан, 1979 йилда йўл қўйилганидек... Собиқ Иттифоқ 1978 йилдаги ҳукуматни тан олиб биринчи хатога йўл қўйган бўлса, афғон заминига қўшин киритиб, иккинчи хатога йўл қўйди. Урушда Афғонистон 2 миллион фуқаросидан айрилди, давлат инфраструктураси барбод бўлди”, деган Афғонистон элчиси.
Элчи бундай ҳолатлар қўшнилар орасида бўлиб туришини ва Россия ҳукумати афғон халқидан кечирим сўраши кераклигини таъкидлади.