...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон Қурбон ҳайитини тинчликда кутиб олишга ҳаракат қиляпти


18:25, 23.07.2018 Олам
 3 089

Мамлакатда Қурбон ҳайити 22 август куни нишонланади.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон”га Қурбон ҳайитини нишонлаш учун вақтинчалик тинчлик таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
 
Президент Ғанининг вакили Ҳорун Чакансури ҳукумат 22 августда нишонланадиган Қурбон ҳайити вақтида тинчликка эришишга ҳаракат қилаётганини таъкидлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Рамазон ҳайити вақтида Афғонистон ва Толибон вақтинчалик тинчлик сулҳи тузди. Қуролсиз “Толибон” жангарилари Қобулга кириб, байрамни аскарлар ва халқ билан бирга нишонлади. Ашраф Ғани тинчлик сулҳини давом эттиришни таклиф қилганда гуруҳ буни рад этганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Афғонистон Толибон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!