...
МЕНЮ
ONLINE TV

24 июль куни об-ҳавода қандай ўзгаришлар кузатилади?


18:08, 23.07.2018 Бу қизиқ
 8 201

Сешанба куни об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотларга кўра, эртага, 24 июль куни мамлакатда ҳукм сурган кескин иссиқ об-ҳаводан сўнг бироз шамолли ҳаво кузатилади. Қуйида сешанба куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво бўлиши билан танишинг.
              
Тошкент шаҳрида Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +23...+25, кундузи +37...+39 даража иссиқ бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга этади.
 
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +22...+27, кундузи +34...+39 даража иссиқ бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+27, кундузи +38...+43 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +23...+28, кундузи +40...+45 даража бўлади. 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +33...+38 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +18...+23, кундузи эса +24...+29 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!