Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани ҳам табрик мактубини йўллади.
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани ҳам табрик мактубини йўллади.
Унда шундай дейилади:
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Сиз Жаноби Олийларининг дўст ва биродар Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан Афғонистон халқи ва шахсан ўз номимдан самимий табрикларимни йўллашдан бағоят мамнунман.
Сизнинг ушбу масъулиятли лавозимга сайланганингиз биродар Ўзбекистон халқининг Сиз Жаноби Олийларига ва Сизнинг мамлакатни ривожлантиришга қаратилган дастурингизга ишончидан далолат беради.
Ҳурматли Президент Жаноблари!
Муштарак маданий ва диний қадриятларга эга бўлган Афғонистон ва Ўзбекистон халқлари мавжуд умумий таҳдидларга қарамасдан, ўзаро дўстлик ва биродарлик алоқаларини сақлаб, бир-бирларини ҳимоя қилиб келмоқдалар.
Мен мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ҳозирги кундаги ривожидан бағоят хурсандман ва ушбу муносабатларнинг тўғридан-тўғри мулоқотлар орқали ҳамда минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида янада мустаҳкамланиши тарафдориман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларини ушбу юксак лавозимга сайланганингиз муносабати билан яна бир бор табриклаб, Сизга мустаҳкам соғлик ва улкан муваффақиятлар, биродар Ўзбекистон халқига Сизнинг раҳбарлигингизда фаровонлик ва тараққиётга эришишини тилаб қоламан.
Эҳтиром ила,
Муҳаммад Ашраф Ғани,