...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон Президенти 4 декабрь куни Ўзбекистонга келади


19:19, 29.11.2017 Жамият
 2 428

Ташриф давомида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар, ҳамкорлик муҳокама қилиниши айтилмоқда.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани 4 декабрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.
 
Ташриф давомида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар, ҳамкорлик муҳокама қилиниши айтилмоқда.
 
Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Тошкентга келган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва Президентнинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Корганни қабул қилди.
 
Музокараларда олий даража бўлажак Ўзбекистон-Афғонистон учрашувига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари, хусусан икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.
 
Суҳбатда Афғонистон элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий ҳам иштирок этди.
 
Хабар берганимиздек, бугун 29 ноябрь куни илк марта Қобулдан Тошкентга авиқатнов амалга оширилди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар