...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон армияси “Толибон”ларга бас келолмаяпти


15:28, 06.10.2016 Олам
 4 112

“Толибонлар” Қундуз шаҳрида, Афғонистон армияси эса ўз позициясини йўқотмоқда.

Аввалроқ, “Толибон” террорчилик гуруҳи Афғонистоннинг Қундуз шаҳрини буткул эгаллаб олгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Уч суткадан бери Афғонистон армияси “Толибон”ларни Қундуз шаҳридан чиқаролмаяпти, дея хабар беради “Regnum.ru”.
 
НАТО раҳбари Йенс Столтенберг шаҳарни “ўз назоратига олиши” билан 5 октябрь куни АҚШ Қундузда жойлашиб олган террорчи гуруҳга бир нечта ҳаво зарбаларини берган.
 
Воқеа жойидан хабар берилишича, “Толибон” жангарилари атрофдаги бир қатор туманларнинг кириш йўлларини ёпиб қўйди ва оғир қуроллар ҳамда гранатомётдан ҳукумат биноларига ўқ отишда давом этяпти.
 
“Расмийлар шаҳардаги ҳолат борасида ёлғон гапиришяпти. Айни вақтда “Толибон”лар гранатомёт билан полиция бош биноси ва Губернатор офисини ўққа тутишяпти. Икки иншоот ҳам “Толибон”лар қуршовида”, дейди Қундуз маҳаллий аҳолиси вакили Акбар Фарханг.
 
3 октябрда “Толибон” жангарилари Қундуз шаҳрини босиб олишди. Кечга бориб шаҳар “қўлга олингани” ҳақида видеомурожаат эълон қилинди. Шунингдек, жангарилар мамлакат жанубидаги Гильменд, Наво ва Урозган провинцияларида ҳам бир қатор отишмалар уюштирди.
 
Ушбу йирик террористик ҳужум Брюсселдаги Афғонистон “Донор давлат” Форуми вақтида юз берган. Ушбу Форумда 2017-2020 йил давомида Афғонистонга киритиладиган чет эл инвестицияси ҳажми белгиланади.
 
Афғонистон армияси ва “Толибон” жангарилари ўртасидаги отишмалар туфайли минглаб  аҳоли шаҳарни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлмоқда.
 
“Тинч аҳолининг кўпчилиги шахарни ташлаб қўшни ҳудудларга чиқиб кетди. Шаҳарда электр, сув ва овқат йўқ. Кўплаб дўконлар ёпилган”, дейди Қундуз шаҳри губернатори Асадулла Омархейл.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Қундуз Афғонистон Толибон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!