...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов ЕИ вакили Федерика Могерини билан учрашди


15:16, 06.10.2016 Жамият
 2 076

Абдулазиз Камилов Президент Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқига билдирилган ҳамдардлик учун Федерика Могерини миннатдорчилик билдирди.

Кеча, 5 октябрь куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Суҳбат бошида вазир Евроиттифоқ раҳбариятига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқига билдирилган ҳамдардлик учун Ўзбекистон раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдирди.
 
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари,  жумладан қўшма институтларнинг бўлажак мажлислари жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
 
Мулоқот давомида 4 октябрь куни бўлиб ўтган “Марказий Осиё–Европа Иттифоқи” минтақалараро учрашуви якунлари ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Теглар:Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқи Федерика Могерини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар