Аэропорт расман “Aeroporto Cristiano Ronaldo” деб аталадиган бўлди. Аэропорт биносига кириш олдида футболчининг бюсти ўрнатилди.
Эндиликда аэропорт расман “Aeroporto Cristiano Ronaldo” деб аталадиган бўлди. Аэропорт биносига кириш олдида футболчининг бюсти ўрнатилди.
Аэропортга янги ном бериш маросимида Криштиану Роналдунинг ўзи ҳам иштирок этди. Футболчи журналистларга берган интервьюси чоғида ўз мамлакати билан фахрланишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Мадейра ҳукумати аэропорт номини футболчининг шарафига ўзгартириши ҳақидаги қарорни 2016 йил июнь ойида маълум қилган эди. Бу қарор маълум бир қисм аҳолининг норозилигига сабаб бўлди ва улар арзнома тайёрлашди, аммо етарлича овоз тўплай олишмагани сабабли талаблари қондирилмади.
Футболчи 1985 йилда Фуншал ороллари пойтахтида туғилган. Шаҳарда Криштиану Роналду шарафига музей очилган, шунингдек, унинг ҳайкали ҳам бор.